Тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида ташкилланаётган тадбирлар давом этади

Тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида ташкилланаётган тадбирлар давом этади

Фарғонада Федерациянинг тизим ташкилотлари томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларида истеьмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш масалаларида ўтказиладиган тадбирлар режасига асосида мазкур ташкилотларнинг ишчи ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар шаклида ташкилланган тарғибот тадбирлари тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Ёзёвон тумани

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 35-оилавий поликлиникада “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилиб, унинг давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар, қонун ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Қўштепа тумани

Туман истеъмолчилар ҳукукларини ҳимоя килиш жамияти томонидан 85-оилавий поликлиникада ташкилланган тадбир “Истеъмолчиларнинг саводхонлигини ошириш” деб номланиб, мулоқот давомида поликлиника ходимларига истеъмолчиларга тиббиёт хизматларини кўрсатувчи бўлиш билан бир қаторда, кундалик турмуш жараёнида, ўзлари ҳам истеъмолчи эканликлари, шу нуқтаи назардан бу борадаги қонунчиликка ҳурмат билан ёндошиш, ўз ҳуқуқларини билиш қаторида мажбуриятларини ҳам унутмаслик каби масалаларда фикрлар билдириб ўтилиб, уларнинг соҳага оид таклифлари тингланди ҳамда саволларига жавоблар қайтарилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin