Қайта ҳисоб-китоблар истеъмолчида ҳақдорлик мавжудлигини кўрсатди

Қайта ҳисоб-китоблар истеъмолчида ҳақдорлик мавжудлигини кўрсатди

Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Б.нинг хонадонидаги мавжуд тармоқ орқали ичимлик сув истеъмоли тўловларини тўлаб келаётган бўлсада, шаҳар сув таъминоти корхонаси томонидан 2 471 436 сўм қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда хонадон ичимлик суви таъминотига лойиҳа асосида, сув ҳисоблагич ускунаси ўрнатилган ҳолда уланганлиги, сув ҳисоблагич ускунаси ишчи ҳолатдалиги, истеъмолчи қўлида амалга оширилган тўловлар бўйича ҳужжатлар мавжудлиги кўрилди. Истеъмолчи ўз яшаш ҳудуди Тошлоқ тумани билан чегарадош бўлганлиги сабабли тўловларни тўлаш ва йиғиш масалаларида баъзи пайтларда тушунмовчиликлар ҳам бўлиб турганлигини қўшимча қилди.

Шундан сўнг ушбу масалада “Фарғона сув таъминоти” АЖ Марғилон шаҳар филиалига сўров хати киритилиб, мурожаат бўйича ўрганишлар давом эттирилди. Олиб борилган қайта ҳисоб-китоб ишлари давомида ичимлик суви истеъмолчисида қарздорлик мавжуд эмаслиги, хонадондаги сув ҳисоблагичнинг 711 куб метр кўрсаткичига 292 710 сўм ҳақдорлиги ҳам мавжудлиги маълум бўлди. Истеъмолчига бу ҳақда расмий равишда маълум қилиниб, уни қийнаб турган муаммони бартараф этилишига эришилди.

Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.

(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)

Post Comment