Бартараф қилиб қўйиши лозимлиги юзасидан огоҳлантириш олган истеъмолчида қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Х.М.нинг ичимлик сув таъминоти корхонаси унинг хонадонига нисбатан асосланмаган қарздорлик ҳисоблаётганлиги ва масалани ўрганиб чиқиб, мазкур қарздорликни бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи ўрганиш давомида қўлига ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан берилган, санаси ва рақами мавжуд бўлмаган “Огоҳлантириш хати”ни ҳам тақдим қилди. Унда ҳақиқатан ҳам истеъмолчида 326 176,52 сўм қарздорлик мавжудлиги кўрсатилган бўлиб, қарздорлик 3 кунлик муддатда бартараф қилиб қўйилиши лозимлиги, акс ҳолда қарздорликни мажбурий тартибда ундирилиши ва бунинг ҳуқуқий оқибатлари бўйича огоҳланиришлар ҳам берилган.
Мурожаат асосида “Фарғона сув таъминоти” АЖ Фарғона туман бўлимига киритилган сўров хати ҳамда унинг асосида ўтказилган ўрганишлар эса бунинг аксини кўрсатди. Яъни истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар асосида қайта ҳисоб-китоблар олиб борилганда истеъмолчида қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Ичимлик суви таъминоти корхонаси жавоб хатида истеъмолчига асосланмаган (нореал) қарздорлик ҳисобланишига сабаб қилиб истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар Биллинг базасига ҳар ойнинг 5 санасига киритиб борилмаганидан келиб чиққанлигини кўрсатиб ўтган.
Аброр Исақов,
жамият мутахассиси.
(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)
Post Comment