Газ ҳисоблагични тўғри ишлашига халақит қилиб турган нуқсон бартараф этиб берилди
Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.А.нинг хонадонига ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасидаги муаммо билан боғлиқ масалада Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида газ ҳисоблагич ускуна истеъмол қилинган газ ҳажмини ойма-ой базага узатмаётганлиги, мазкур нусонни бартараф этиб беришларини сўраб туман газ идорасига мурожаат қилганлиги, лекин бундан натижа чиқмаётганлигини маълум қилади.
Туман жамияти мутахассиси томонидан мурожаатда келтирилган важларга аниқлик киритиб олингандан сўнг мазкур масалада туман газ идорасига сўров хати киритилди. Ушбу асосда ўтказилган ўрганишларда эса нуқсон ҳисоблагичнинг сим картаси билан боғлиқлиги аниқланиб, уни алмаштирилиши билан ҳисоблагични тўғри ишлашига халақит қилиб турган нуқсон бартараф этилди.
Сардорбек Мирзажонов,
жамият раиси.
Post Comment