Таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мазкур ташкилот ходимлари билан юзма-юз мулоқот шаклидаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди ҳамда ташкилот ходимларининг ушбу масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди..
Тадбирда Федерация ва таълим соҳаси ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилганлигига алоҳида урғу бериб ўтилиб, таълим соҳаси ходимларини Федерация фаолиятида янада фаол иштирок этишга чақирилди.
Post Comment