Тарғибот ҳамда жамоатчилик назорати тадбирлари
Федерациянинг вилоятдаги ташкилотлари томонидан ўз ҳудудларида ўтказиб борилаётган аҳоли вакилларининг ҳуқуқий билим ва истеъмол маданиятини ошириш ҳамда амалдаги қонунчилик талабларини таъминланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича тадбирлари давом этмоқда. Тошлоқ ҳамда Ўзбекистон туманларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.
Тошлоқ тумани
Тумандаги 16-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган “Юксак истеъмол маданияти сари” тадбирида мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, шунингдек тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ўрганиб чиқилиши ва ҳал қилиниши натижалари юзасидан мисоллар тарзида ахборотлар бериб ўтилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.
Ўзбекистон тумани
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуд аҳолисига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш ишларида амалдаги тартиб қоидаларга, меъёрлар ва етказиб бериш жадвалларига риоя қилиниши юзасидан жамоатчилик назорати тартибида кузатувлар ўтказиб борилмоқда. Хусусан, туманнинг “Даханақақир” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси (истеъмолчилар)га суюлтирилган углеводород газини тарқатилиши жараёнлари юзасидан ўтказилган кузатув шулар жумласидан ҳисобланиб, унинг доирасида етказиб берувчи ва аҳоли вакилларига амалдаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилди.
Post Comment