Истеъмолчи танловига мос келмаган мобил қурилма сотувчига қайтарилди

Истеъмолчи танловига мос келмаган мобил қурилма сотувчига қайтарилди

Истеъмолчининг асосий ҳуқуқларидан бири товарни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш ҳуқуқидир. Намуна асосида буюртма қилинган ёки товарлар намуналари ичидан маъқулини танлаб олинадиган онлайн савдо воситасида харид қилинган ва етказиб берилган товарнинг истеъмол (ўлчам, ранг, сифат ва бошқа) хусусиятлари истеъмолчи томонидан танланган намунадаги товар истеъмол хусусиятлари билан бир хил бўлиши талаб қилинади. Акс ҳолда истеъмолчи мазкур товарни сотувчига қайтариш ҳуқуқига эга бўлади.

Учкўприк туманилик Э.Д. ҳам онлайн савдо платформасида жойлаштирилган товарлар ичидан ўзига маъқул келган мобил қурилмани танлаб олиб, шартномани платформа орқали электрон шаклда расмийлаштирган. Лекин унга етказиб берилган товар унинг томонидан амалга оширилган танловга мос келмаганлиги сабабли уни ўз кучи билан сотувчига қайтаришга уринган, бироқ бундан натижа чиқара олмагач, бу борада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

Туман жамияти томонидан мазкур мурожаатда келтирилган важларга аниқлик киритиб олингач, сотувчига ушбу масалада сўров хати киритилди. Сотувчи томони эса, ўз навбатида, истеъмолчи танловига мос келмаган мобил қурилмани қайтариб олиб, истеъмолчи билан бу борада тузилган шартномани бекор қилиш йўлини тутди.

Сардор Мирзажонов,
жамият раиси.

Post Comment