Тўланган маблағнинг кўрсатилмаган хизмат қисми қайтариб олинди
Бугунги кунда қайта тикланувчи энергия манбаи ҳисобланувчи қуёш панелларидан фойдаланувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Талаб ошгани сайин ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар сони ҳам ортиб бораётган бўлсада, ишлаб чиқарувчи (сотувчи, етказиб берувчи)лар томонидан буюртмаларни ўз вақтида бажармаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шу туманда яшовчи Х.М. дан келиб тушган оғзаки мурожаат ҳам айни шу масалада бўлди. Унда истеъмолчи туман ҳудудида фаолият олиб бораётган “А.” хусусий корхонасига ўз мулкидаги офисга қуёш панели ўрнатиш мақсадида нақд пул кўринишида 20 000 000 сўм ҳамда пул ўтказиш йўли билан 10 000 000 сўм пул маблағ ўтказганлигини, бироқ орадан бир йилга яқин вақт ўтган бўлишига қарамай панелни ўрнатиш ишлари тўлиқ охирига етказилмаганлиги, шу боисдан у қайта тикланувчи энергия манбаи ускунасининг қолган қисмини бошқа фирма орқали қилдирганини маълум қилиб, “А.” хусусий корхонасига тўланган маблағнинг кўрсатилмаган хизмат қисмини қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Жамият мутахассислари мурожаатни мурожаат ўрганилиши давомида хусусий корхона масъуллари билан юзага келган ҳолат ва уни ҳал этиш йўллари бўйича тушунтириш ишлари олиб бордилар. Корхона ишлар тўлиқ ҳал этилмаган тақдирда бу борада судга даъво аризаси киритилиши бўйича ҳам огоҳлантирилди. Натижада истеъмолчига корхона томонидан кўрсатилмаган хизмат ҳажмига тенг бўлган маблағ суммасини, яъни 10 000 000 сўм маблағни нақд пул кўринишида қайтарилишига эришилди.
Ҳуснидахон Якубова,
жамият мутахассиси.



Post Comment