Истеъмолчилар товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот билан таъминланиши шарт

Истеъмолчилар товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот билан таъминланиши шарт

“Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 15-бобида “Электр энергиясини чеклаш ёки узиб қўйиш шартлари” белгиланган бўлиб, Ёзёвон туманида ҳам электр энергиясини чеклаш жадвали ишлаб чиқилиб, ҳокимлик томонидан тасдиқланган. Жадвалга кўра, электр энергияси билан 110/35/10 Хонобод РП-1,2 Ёзёвон подстанцияси Ўзгариш фидеридан таъминланувчи истеъмолчилар, хусусан “Марказий Фарғона” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сутка давомида соат 02-00 дан 04-00 гача, эрталаб 07-00 дан 08-00 гача, 11-00 дан 13-00 гача, 17-00 дан 18-00 гача, 20-00 дан 22-00 гача чеклов киритилиши белгиланган.

Туманнинг шу маҳалласида яшовчи Х.О.нинг Федерация 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига охирги вақтларда сутка давомида таъминотдаги узилишлар меъёрдан ошиб кетаётганлиги борасида қилган мурожаати ўрганилганда маҳалла масъуллари тасдиқланган жадвал уларга берилмаганлигини, охирги вақтларда электр таъминотида узилишлар кўп бўлаётганлигини маълум қилдилар.

Ўрганиш ишлари муаммо маҳалла масъуллари ва истеъмолчиларни ўз вақтида зарурий маълумотлар билан таъминланмаганлиги, хусусан тасдиқланган жадвалга асосан чекловнинг аниқ вақтларидан бехабарлигида эканлигини кўрсатди. Амалдаги қонунчилик эса ижрочи (хизмат кўрсатувчи)дан реализация қилинаётган иш (хизмат) ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот берилишини шарт қилиб қўяди. Ўрганиш ишлари доирасида томонларга амалдаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилди. Электр таъминоти корхонаси масъулларига ҳудуддаги барча МФЙларга тасдиқланган чеклов жадвалини тарқатиш ҳамда маҳалла масъуллари ва истеъмолчиларни таништириш вазифаси белгиланиб, электр таъминоти корхонаси масъули томонидан истеъмолчига чеклов киритилишини келтириб чиқарган омиллар ва сабаблар юзасидан арофлича тушунтиришлар берилди.

Шавкатжон Саидов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin