Таъмирлаш учун тўланган пул суммаси иш сифатсиз бажарилганлиги сабабли қайтариб олинди

Таъмирлаш учун тўланган пул суммаси иш сифатсиз бажарилганлиги сабабли қайтариб олинди

Амалдаги қонунчиликка кўра, ижрочи шартнома шартларини бажариш жараёнида жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса истеъмолчи шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақли бўлади. Тошлоқ туманида шундай ҳолатлардан бири кузатилган.

Шу туманда истиқомат қилувчи Р.Г. туман марказидаги якка тартибдаги тадбиркорга қарашли телефон таъмирлаш устахонасига ўзининг Honor X7A русумли уяли телефон аппарати экран қисмида юзага келган нуқсонни бартараф қилиб берилиши учун мурожаат қилган. Телефон таъмирлаб истеъмолчига топширилганидан сўнг хонадонига олиб келган истеъмолчи унинг ишлаш ҳолатида ўзгариш бўлмаганлигини, нуқсон бартараф этилмаганлигини кўргач, устага бу ҳақда эътирозини билдириб, таъмирлаш учун тўланган пулни қайтарилишини сўраган. Талаби бажарилмагач туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилиши жараёнида устага юзага келган ҳолатда истеъмолчининг қонуний талаблари бажарилмаган тақдирда, сифатсиз бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) туфайли етказилган зарар учун моддий, маънавий зарарлар ундирилиши, маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилганидан сўнг, уста ўз қилган хатосини тушуниб етиб, истеъмолчига таъмирлаш ишлари учун тўланган пул суммасини қайтариб берди.

Ҳуснидахон Якубова,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin