Кир ювиш машинасида юзага келган нуқсон бепул бартараф этиб берилди

Кир ювиш машинасида юзага келган нуқсон бепул бартараф этиб берилди

Бешариқ туманилик С.А.нинг нақд пулга харид қилинган кир ювиш машинасида нуқсон аниқлангани ва юзага келган ҳолатда қонуний ҳуқуқларини амалга оширишида аалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда маълум бўлишича, LG русумли кир ювиш машинаси 2025-йилнинг 25-декабр кунида “555 Elegant Mobile” савдо дўконидан харид қилинган бўлиб, истеъмолчи ундан фойдаланишининг иккинчи маротабасида маиший техникада носозлик кузатилиб, сув қўйиб юборган.

Ўрганиш ишлари доирасида юзага келган ҳолат юзасидан сотувчига сўров хати киритилди. Унга берилган жавоб хатида истеъмолчи С.А. кир ювиш машинасини ҳақиқатан ҳам мазкур дўкондан харид қилиб олганлиги, товар истеъмолчи хонадонига етказилиб, ўрнатиш ва топшириш жараёнларида ундан фойдаланиш тартиб-қоидалари юзасидан тушунтиришлар берилганлиги, маиший техникада юзага келган нуқсон эса сотувчи саъй-ҳаракатлари билан бартараф этиб берилиши маълум қилинди.

Ўрганиш ишлари давомида нуқсонли техника Қўқон шаҳрида жойлашган, мазкур русумдаги маиший техника буюмларига сервис хизматлари кўрсатувчи марказга етказилиб, мутахассислар кўригидан ўтказилди ҳамда юзага келган носозлик бепул бартараф этилиб, соз ҳолатда истеъмолчига топширилди.

Шоирахон Насриддинова,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin