Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати аъзолари сафларини кенгайтириш йўналишида ишлар олиб борилмоқда

Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати аъзолари сафларини кенгайтириш йўналишида ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг вилоятдаги тизим ташкилотлари томонидан ҳудудларидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда тарғибот ва тушунтириш йўналишидаги тадбирларни ўтказиш йўли билан юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати аъзолари сафларини кенгайтириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Қувасой шаҳри

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг шаҳар бўлими ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ташкилланиб, унда Федерацияннг вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Қўмитанинг вилоят бошқармаси ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ижросини таъминлаш мақсадида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишига дахлдор бўлган шаҳардаги икки ташкилот ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир доирасида иштирокчиларга Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти юзасидан ахборот ҳам бериб ўтилди.

Қўштепа тумани

Ҳудуддаги спорт мактаби жамоаси иштирокида ташкилланган тарғибот тадбирида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолиятининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари тўғрисида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Тадбир якунлари билан мактаб ҳамда Федерациянинг туман жамияти ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида таълим масканида Федерациянинг бошланғич ташкилоти (таянч гуруҳи) фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Фарғона тумани

Тумандаги 53-давлат мактабгача таълим ташкилотида давра суҳбати ташкилланиб, унда Федерациянинг туман ташкилоти билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу билан қонунчилик ижросини таъминлашда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш ишига ҳисса қўшиш, таълим муассасасида фаолият олиб бораётган ишчи ходимларнинг истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларини самарали ҳал этишга эришиш каби масалаларда фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin