Юксак истеъмол маданияти жамият ривожининг асосидир
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида, 15-март – “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни”га бағишлаб, Латвия Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби Фарғона филиали талабалари иштирокида “Юксак истеъмол маданияти жамият ривожининг асосидир” мавзусидаги семинар ташкилланди.
Тадбирда талабаларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг келиб чиқиш тарихи, уни дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, мамлакатимизда қонунчилик асосларини яратилиши, қонунга асосан истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари, истеъмолчи мажбурияти тушунчаси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваколатига эга давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда улар ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари, уларга мурожаат қилиш йўл йўриқлари, юртимизда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган қонунчилик янгиликлари ва соҳага оид бошқа масалаларда ахборотлар бериб ўтилди.



Post Comment