Ҳудудий бирлашма раиси Бешариқда тизим фаоллари билан учрашди

Ҳудудий бирлашма раиси Бешариқда тизим фаоллари билан учрашди

Ҳудудий бирлашманинг жорий йил асосий фаолият йўналишлари режаси, шунингдек мамлакатимизда 2026-йилни — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинишидан келиб чиққан ҳолда белгилаб олинган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Рахмоналиев Бешариқ туманида бўлиб туман жамияти мутахассислари, таянч гуруҳлари раҳбарлари ҳамда тизим фаоллари билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Федерация тизим ташкилотларининг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” давлат дастури ижросида фаол иштирок этишига эришиш, бунинг учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ишлаш, бу билан аҳоли вакилларининг истеъмол соҳасига оид муаммоларини самарали ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбирда тизим фаоллари билан Бешариқ туманида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини янада кенг йўлга қўйиш, аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш йўли билан соҳага оид қонунчилик ижросини таъминлаш ишига аҳолининг кенг қатламларини фаол жалб қилиш, соҳага оид қонунчилик ижроси устидан ўтказиладиган жамоатчилик назорати тадбирларини янада жонлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини янада ривожлантириш каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбир доирасида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор тянч гуруҳлари раҳбарлари ва ижтимоий ҳаракат фаолларига ҳудудий бирлашманинг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Post Comment