Таълим ташкилотларида тарғибот ишлари олиб борилди

Таълим ташкилотларида тарғибот ишлари олиб борилди

Тизим ташкилотлари томонидан таълим соҳаси ташкилотларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи ходимларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ошириш ва соҳа янгиликларидан хабардорлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Бешариқ тумани

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан 24-умумтаълим мактаби жамоаси иштирокида ташкилланган тадбирда таълим ташкилоти ходимига истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатидаги иштирокнинг аҳамияти ва афзалликлари, истеъмол соҳасига оид масалаларда кундалик турмуш жараёнида дуч келинадиган муаммоларга ечим топишда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар юзасидан тушунтиришлар ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида тизим ташкилотлари томонидан аҳолининг соҳага оид ҳуқуқий билимини ошириш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши натижалари юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.

Тошлоқ тумани

Спорт мактаби жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соҳага оид сўнгги янгиликлар, амалдаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва истеъмол маданиятини оширишда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларини тутган ўрни ва роли, қонунчилик ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати натижалари, истеъмолчиларнинг мурожаатларида кўтарилаётган масалалар ҳамда уларни ўрганиб чиқилиши натижалари юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Қувасой шаҳри

Ҳудуддаги 22-давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси билан учрашган Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари муассаса ходимларига Федерация фаолиятининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари, корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда Федерация таянч гуруҳларини ташкиллаш ҳамда уларнинг фаолияти асослари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтдилар. Учрашув якунларига кўра мазқур муассасада Федерациянинг таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Ёзёвон тумани

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини жамияти масъуллари ҳамда 8-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокидаги учрашувда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ҳамда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига тааллуқли масалалардаги сўнгги ислоҳот ва янгиликлар, аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш натижалари, қонунчилик асосида олиб борилаётган жамоатчилик назорати тадбирлари якунлари ҳақида ахборотлар бериб ўтилиб, соҳага дахлдор масалаларда фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Post Comment