Кир ювиш машинаси бўйича мурожаат ўрганилди ва муаммо жойида бартараф этилди
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчи Ю.А. томонидан кир ювиш машинасида юзага келган носозлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда қайд этилишича, мазкур маиший техника фойдаланиш жараёнида носоз ҳолатга келиб, истеъмолчини норози қилган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари ташкил этилди.
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганиш олиб борилди. Жумладан, шаҳардаги “Барака савдо” дўкони раҳбари ҳамда сервис хизмати ходимлари иштирокида ҳолат атрофлича таҳлил қилинди. Текширув жараёнида кир ювиш машинаси техник кўрикдан ўтказилиб, маҳсулотда ишлаб чиқарувчи томонидан йўл қўйилган дефект (брак) мавжуд эмаслиги қайд қилинди.
Шу билан бирга, муаммо сабаби аниқланиб, ускунанинг сув тортиш қисмидаги носозлик сервис хизмати томонидан бартараф этилди. Натижада истеъмолчининг мурожаати жойида ҳал этилди ва истеъмолчига амалдаги қонунчилик доирасида тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Мансуржон Тошканов,
жамият мутахассиси.



Post Comment