Амалиётчи талабаларга Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти яқиндан таништирилди
Анъанага кўра ҳар йили турли олий таълим муассасалари талабалари ўз таълим олаётган соҳаси йўналишида корхона, ташкилот, идора ва муассасаларга амалиёт ўташ чиқадилар. Бу эса уларга таълим муассасасида олинган билимларни амалиётда мустаҳкамлаш, уларни амалий фаолиятда синаб кўриш, ўз устида меҳнат қилиб қўшимча билим ва кўникмалар олиш каби имкониятларни беради.
Жумладан, Фарғона давлат университетининг филология факултетида журналистика йўналишида таълим олаётган бир гуруҳ талабалар Федерациянинг Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмасига юборилган бўлиб. улар бу ерда Матбуот хизмати фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
Бугун амалиётчи талабаларга дунёда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши, мамлакатимизда мазкур соҳадаги қонунчиликни юзага келиши, шунингдек жамоат ташкилотларини ташкил топиши ва тараққиёти, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари асосий фаолият йўналишлари, мақсад ва вазифалари юзасидан атрофлича ахборотлар бериб ўтиб, улар билан амалиётни самарали ва мазмунли ташкил этиш борасида келишиб олинди.



Post Comment