Тиббий ёрдам учун ордер олишда истеъмолчининг мурожаати қандай ҳал этилди?

Тиббий ёрдам учун ордер олишда истеъмолчининг мурожаати қандай ҳал этилди?

Айрим ҳолларда фуқаролар яқинлари оғир касалликка чалинганда операция ёки даволаниш учун тезкор равишда тиббий ордер олиш заруратига дуч келадилар. Бундай вазиятларда мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши инсон саломатлиги ва ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этади.

Ёзёвон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Федерация топшириғи асосида алоҳида таълим эҳтиёжи бор бўлган болалар учун уйда якка тартибда таълим берилиши жараёнларини жамоатчилик назорати тартибида ўрганилиши давомида шундай болалардан бирининг онаси С.Қ. мурожаат қилиб, қизи Ш. Р.да жарроҳлик амалиёти ўктазиш ва даволаш учун ордер билан таъминлашда амалий ёрдам сўраган. Мурожаатда қайд этилишича, бемор оғир хасталик билан касалланган бўлиб, шошилинч тиббий муолажаларга эҳтиёж сезган.

Мурожаат келиб тушгач, жамият мутахассислари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳолатни ўрганиб чиқдилар. Ўрганиш жараёнида туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари билан суҳбатлашилиб, беморда «прецеребрал артериялар тромбози келтириб чиқарган мия инфаркти» ташхиси мавжудлиги ва у ҳақиқатдан ҳам даволанишга муҳтож экани аниқланган.

Шундан сўнг, мутахассислар мурожаатчига амалдаги қонунчилик нормалари ва ўз ҳуқуқлари ҳақида тушунтиришлар бериб, тиббиёт муассасаси масъуллари билан маслаҳатлашувлар ўтказган. Натижада беморни операция қилиш учун зарур бўлган ордерни расмийлаштириш масаласи ижобий ҳал этилган. Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, унга қўшимча эътирозлари мавжуд эмаслиги билдирилган.

Post Comment