Бешариқ туман жамияти фаолиятига амалий-услубий ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Аҳроржон Рахмоналиев ҳамда бирлашманинг масъул ходимлари Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад туман жамияти томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, фаолият самарадорлигини таҳлил қилиш, мавжуд масалаларга амалий ечим топиш ҳамда ишни янада такомиллаштириш бўйича услубий кўмак беришдан иборат бўлди.
Ўрганиш жараёнида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳолати, истеъмолчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, аҳоли ўртасида қонунчилик тарғиботини ташкил этиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик ва ижро интизоми масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳудудий бирлашма масъуллари томонидан мурожаатларни тезкор ва сифатли ўрганиш, ҳар бир ҳолатга қонунчилик талаблари асосида ёндашиш, истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини кўпайтириш, фуқаролар билан очиқ мулоқотларни кенгайтириш, ахборот технологиялари ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим экани таъкидланди.
Ташриф давомида ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Рахмоналиев туман жамияти ходимларига фаолиятни янада яхшилаш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назорати механизмларидан унумли фойдаланиш бўйича амалий ва услубий кўрсатмалар берди.
Ташриф якунида Бешариқ туман жамияти фаолияти самарадорлигини янада ошириш, Федерация томонидан белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш ва истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.



Post Comment