Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Аҳроржон Рахмоналиев Бешариқ тумани ҳокими Илёс Новиков билан учрашди.
Учрашув давомида мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, амалдаги қонунчилик талабларининг жойлардаги ижросини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини юксалтириш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Туман ҳокимлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ўртасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳамкорликда ўрганиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида учрайдиган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш бўйича фикрлар билдирилди.
Томонлар жойларда жамоатчилик мониторингларини ташкил этиш, аҳоли билан очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ва ҳуқуқий-маърифий тадбирларни ўтказиш, истеъмолчилар ҳуқуқларига дахлдор масалалар юзасидан ўзаро ахборот алмашинувини кучайтириш каби йўналишларда ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.



Post Comment