Кафеда хизмат ҳақи мажбурийми? (видео)

Кафеда хизмат ҳақи мажбурийми? (видео)

Кафеда овқатландингиз. Ҳисоб келди. Таомлар нархи — 200 минг сўм. Аммо ҳисобда яна 10 фоиз «хизмат ҳақи» қўшилибди.

Бу тўловни албатта тўлаш керакми?

Жавобни билиш учун энг муҳими — хизмат ҳақи борлиги ва унинг миқдори истеъмолчига олдиндан маълум қилинганми ёки йўқми.

Кафе ёки ресторанда хизмат ҳақи белгиланган бўлиши мумкин. Аммо истеъмолчи хизмат кўрсатиш шартлари, жумладан, қўшимча хизмат ҳақи ҳақида олдиндан, аниқ ва тушунарли маълумотга эга бўлиши керак.

Яна бир муҳим жиҳат: кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ундириш мумкин эмас.

Шунинг учун кафе ёки ресторанда:

– менюни диққат билан ўқинг;
– хизмат ҳақи бор-йўқлигини олдиндан аниқланг;
– унинг миқдорини билиб олинг;
– ҳисоб келганда барча тўловларни текширинг;
– тушунарсиз ёки қўшимча сумма бўлса, масъул ходимдан изоҳ сўранг.

Эсда тутинг: «Хизмат ҳақи умуман бўлмайди» деган қараш ҳам, «кафе хоҳлаганча хизмат ҳақи қўшиши мумкин» деган тушунча ҳам тўғри эмас.

Истеъмолчи учун энг муҳим қоида:

«Аввал шартни бил — кейин буюртма қил!»

Post Comment