Марғилон шаҳрида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва таянч гуруҳлари фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Марғилон шаҳрида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва таянч гуруҳлари фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Шу кунларда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Федерацияси Фарғона вилоятидаги туман (шаҳар) жамиятлари ҳамда таянч гуруҳлари фаолларининг йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Бугун Марғилон шаҳрида ҳам худди шундай тадбир ўтказилиб, унда Федерациянинг Марғилон шаҳар жамияти 2021–2025 йиллардаги фаолияти якунлари, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Йиғилишда вилоят ҳудудий бирлашма ҳамда Рақобат бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг ҳисобот даврида истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда таянч гуруҳлари фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилган маълумотлар таянч гуруҳлари фаоллари томонидан муҳокама қилиниб, амалга оширилган ишлар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди. Йиғилиш якунида жамиятнинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилди.

Шундан сўнг, кун тартибидаги яна бир муҳим масала — Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмасининг ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайлаш жараёни амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, вилоятдаги 19 та туман (шаҳар) жамиятларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари 14 октябрга қадар давом этади. Уларда тизим ташкилотлари ходимлари ва таянч гуруҳлари фаоллари иштирокида ҳисоботлар муҳокама қилиниб, вилоят конференциясига делегатлар сайланади.

Октябр ойида Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмасининг, ноябр ойида эса Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳисобдорлик, очиқ мулоқот ва келгуси вазифалар — тизим фаолиятини янада такомиллаштириш йўлида муҳим қадамдир.

Post Comment