Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш масалаларида семинар бўлиб ўтди
Фарғона давлат университетининг Филология факултети мажлислар залида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доираси “Тоза шаҳар” номли ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси ўринбосари Б.Олимов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси раис ўринбосари Ғ.Маматқулов, Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси матбуот котиби Г.Тўхтасинова, “Чехра” ННТ раҳбари Г.Назарова, ФарДУ докторанти Н.Ибрагимовалар томонидан марузалар қилинди.
Тадбирда жами 85 нафар (шундан 60 нафар аёллар, 25 нафар эркаклар) иштирок этди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўртасида олинган билимларни мустаҳкамлаш бўйича қизиқарли синов ўйинлари ўтказилди. Ғолиблар ҳудудий бўлинма томонидан сертификатлар билан тақдирланишди.



Post Comment