Техника университети талабалари билан қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш масалаларида семинар ўтказилди

Техника университети талабалари билан қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш масалаларида семинар ўтказилди

Фарғона давлат техника университетининг мажлислар залида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида “Тоза шаҳар” номли ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси ўринбосари Х.Иномов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси раис ўринбосари Ғ.Маматқуловлар томонидан маруза қилинди.

Тадбирда жами 87 нафар (шундан 47 нафар аёллар, 40 нафар эркаклар) иштирок этди. Тадбирда маҳалла ёшлар етакчилари, ННТлар, Эко волотёрлар, талаба ёшларга “Тоза шаҳар” лойиҳаси доирасида белгиланган слайдлар асосида маълумотлар берилди, махсус қўлланмалар тарқатилди.

Тадбир сўнгида ролик намойиш этилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Post Comment