Нуқсонли аккумулятор пули истеъмолчига қайтарилди
Туманимиздаги Кичик Кенагас қишлоғида яшовчи фуқаро Р. Мамажонов
тумандаги савдо дўконларининг биридан 530 минг сўмга шахсий автомобили учун аккумулятор
харид қилган. Савдо дўкони сотувчиси олди-сотди жараёнида товарга бир ойга
кафолат муддати белгилаган.
Истеъмолчи савдо дўкони ходимининг лабзига ишониб, аккумуляторни
автомашинасига ўрнатиб, фойдалана бошлаган. Лекин ҳали бир ой муддат ўтмасдан
аккумулятор қуввати пасайиб, нуқсонлари юзага чиққан. Истеъмолчи савдо дўкони
ходимига нуқсонли аккумуляторни олиб борган. Лекин савдо дўкони ходими ҳар хил
баҳоналар қилиб, маҳсулотни алмаштириб бермаган. Шундан сўнг истеъмолчи
Учкўприк тумани ИҲҲҚ жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Жамият мутахассислари савдо дўконига бориб қонун ҳужжатларида
кўрсатилган тартиб-қоидалар ҳақида савдо дўкони раҳбарига тушунтиришлар олиб
бориши натижасида нуқсонли чиққан аккумулятор пули истеъмолчига қайтарилди.
– Сизлардан жуда ҳам миннатдорман,–дейди Р. Мамажонов. Халқ манфаати йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин.
Наргизахон ШЕРАЛИЕВА,
Учкўприк тумани ИҲҲҚ жамияти жамияти матбуот ва
ахборот бўйича мутахассиси
Post Comment