Истеъмол маданиятини тарғиб қилиш йўлида
Аввал ҳам хабар бериб ўтганимиздек, ҳудудий бирлашма томонидан 2020 йилнинг биринчи чорагида амалга ошириладиган ишлар бўйича йўл харитасига кўра, вилоятимиз ҳудудидаги таълим муассасаларида “Мен – ёш истеъмолчиман” мавзусида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Бошқа таълим муассасаларида бўлгани каби, Фарғона туманидаги 55-умумтаълим мактабида ўтказилган семинар ҳам мавзу юзасидан қизғин баҳс ва мунозараларга, савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Иштирокчиларга мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар, юқоридаги жараёнларда Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари иштироки юзасидан маълумотлар бериб ўтилгач, семинар қатнашчилари ўзларининг кундалик турмуш фаолияти давомида истеъмолчилик масалаларида дуч келаётган муаммо ва камчиликлар борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Билдирилган фикрлар кўпроқ аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш, электр энергияси таъминоти масалаларига тааллуқли бўлди.
Тадбир доирасида фойдаланилган энергия манбалари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб бориш, истеъмолчилик соҳасига оид муамоларга дуч келинганда истеъмолчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳатти-ҳаракатлар, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органларига ўз муаммолари билан мурожаат қилиш тўғрисида йўл-йўриқ ва кўрсатмалар бериб ўтилди.
Ўтказилган тадбир натижаларига кўра, мактаб жамоасининг Федерацияни Фарғона туман жамияти билан яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлигини давом эттирилишига келишиб олинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment