Бешариқда туман жамияти ташаббуси билан марафон ташкилланди
#barqaror_istemolchi #рациональный_потребитель
Бешариқда 15 март “Бутужаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” арафасида “Биз фаол жамоатчиликка суянамиз” шиори остида марафон ташкилланди.
Бешариқ туман жамияти ташаббуси билан туман ҳокимлиги оммавий тадбирларни ўтказиш комиссияси йиғилиш қарори ва мусобақани ўтказиш Низоми талабларига асосан ташкилланган мазкур тадбир югуришга старт бериладиган нуқта – Навкат қишлоғидаги 28 умумтаълим мактаби биноси олдида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари остида очилди. Бу ерда жам бўлган марафон иштирокчиларига туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Мудофаага кўмаклашувчи ”Ватанпарвар” ташкилоти, соҳага дахлдор бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳамда кекса отахонлар томонидан спортнинг инсон ҳаёти ва саломатлигидаги тутган ўрни ва роли хусусида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Шундан сўнг умумий узунлиги 8 км ни ташкил этувчи “28-умумтаълим мактаби – “Бешариқтекстиль” корхонаси бошқарув биноси” маршрути бўйича марафонга старт берилди. Марафончиларни бутун масофа давомида Ўзбекистон байроқларини ҳилпиратиб махсус автомобиллар ва велоспортчилар томонидан кузатиб борилиши мусобақага янада байрамона руҳ бағишлади.
Ўтказилган марафонда унинг Низоми асосида эркаклар ва аёллар ўртасида 18 ёшгача бўлган марафончилар, эркаклар ва аёллар ўртасида 18 ёшдан юқори марафончилар, ҳар бири алоҳида-алоҳида номинация бўйича 1-3 ўрин соҳиблари жами 12 та мукофот, бундан ташқари ”Мусобақанинг энг ёш иштирокчиси”, ”Мусобақанинг энг ёши улуғ иштирокчиси”, ”Энг жонкуяр мураббий”, ”Энг яхши ташкилотчи” номинациялари бўйича эса жами 4 та мукофот, умумий ҳисобда 16 та мукофот ҳамда туман ҳокимлиги ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Совғаларни Бешариқ тумани ҳокими Р.К.Жўраевнинг қўлидан қабул қилиб олган мусобақа ғолиблари ташкилотчилардан туманда бундай мусобақаларнинг тез-тез ва тизимли асосда ўтказиб турилишини сўраб, ўзлари бундай тадбирларда фаол иштирок этиб боришга ваъда бердилар.
Улуғбек Жўраев
Бешариқ тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment