Долзарб мавзудаги матбуот анжумани (видеоматериал)
#барқарор_истемолчи #рациональный_потребитель
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ҳудудий бирлашма ташаббуси билан 15 март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб Фарғонада “Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати: дунё мамлакатлари ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида матбуот анжумани ўтказилган эди.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида ўтказилган мазкур анжуманда босма ва електрон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев ва ҳудудий бирлашма раиси ўринбосари Ғайрат Маматқуловлардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олган эдилар.
Сизларнинг эътиборингизга мазкур анжуман тўғрисида тайёрланган видео роликни ҳавола этамиз.
Ҳудудий бирлашманинг Youtube даги канали “истеъмолчи-потребитель”
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment