Анжуман тўғрисида ахборот материали (видео)
#барқарор_истемолчи #рациональный_потребитель #SustainableConsumer
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ташаббуси билан 15 март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ўтказилган “Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати: дунё мамлакатлари ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги матбуот анжуманида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакилларига дунёда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши, равнақ топиши, бугунги аҳволи, юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик базасининг шаклланиши, истеъмолчилар жамоат бирлашмалари фаолияти йўлга қўйилиши, истеъмолчилар жамоат бирлашмаларининг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига бирлашиши, бугунги кунда соҳада олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилиб, анжуман қатнашчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Сизларнинг эътиборингизга Фарғона вилоят телерадиокомпанияси томонидан мазкур анжуман тўғрисида тайёрланган ахборот материалини ҳавола қиламиз.
Ҳудудий бирлашманинг Youtube даги канали “истеъмолчи-потребитель”
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment