Акция тошлоқликлар томонидан давом эттирилди

Акция тошлоқликлар томонидан давом эттирилди

Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан #vahimasizkaratin #карантинбезпаники шиорлари остида Фарғона шаҳар марказида аҳоли вакилларига тиббий ниқоблар бепул тарқатиш бўйича #mehr_ulashamiz акцияси ўтказилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Бугун ушбу тадбирлар Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан давом эттирилди. Тадбир доирасида Федерациянинг Халқ таълими, Тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим, ободонлаштириш, меҳнат, сув хўжалиги, санитар-эпидемиологик осойишталик, ижтимоий ҳимоя бўлимларидаги таянч гуруҳлари вакилларига тиббий ниқоблар ва гигиеник воситалар бепул тарқатилди.
Мазкур бир кунлик акция шу куни туман марказида аҳоли вакилларига тиббий ниқобларни бепул тарқатиш билан ниҳоясига етди.

Хуснида Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin