Ҳудудий бирлашма раисига миннатдорчилик хати келиб тушди

Ҳудудий бирлашма раисига миннатдорчилик хати келиб тушди

– Ассалому алайкум ҳурматли Ахроржон Асқаралиевич, – деб бошлайди ҳудудий бирлашма раиси номига ёзган миннатдорчилик хатини Навоий вилояти Хатирчи туманида истиқомат қилувчи Собиржон Рўзиев.
Мен уй шароитида асаларичилик билан шуғулланиб келаман. 2020 йил бошларида ушбу йўналиш бўйича тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш мақсадида ҳаракат бошладим. Табиийки, менга арилар учун махсус яшик (асалари уйи) зарурати туғилди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқлардан имконият қидира бошладим. asalari.uz сайтидан Фарғона вилояти Боғдод тумани Мозортол қишлоғида менга керакли яшикларни ясовчи тадбиркорларни манзилини топиб, уларга ҳар бир донаси учун 200 000 (икки юз минг) сўмдан жами 20 дона яшик тайёрлашга буюртма бердим ва келишилган нарх бўйича тўловни амалга оширдим. Бу орада асалариларни етказиб берувчи тадбиркорга ҳам буюртма бериб қўйдим.
Белгиланган муддатга келиб асалари етказиб берувчи тадбиркор уларни олиб кетишимни, акс ҳолда тузилган шартномани бекор бўлиши ва ариларни бермаслигини айтиб огоҳлантирди. Мен шу куннинг ўзида яшик ясовчи Бағдодлик усталарга боғландим. Улар эса турли хил баҳоналар билан кунни ўтказиб, буюртмани кечиктира бошлашди. Охир-оқибат телефон орқали боғланишни ҳам имкони бўлмай қолди.
Шундан кейин интернет тармоғидан Сизнинг боғланиш маълумотларингизни топиб, сизларга электрон шаклда мурожаат қилдим. Мурожаатим Боғдод туман жамияти раиси Ш.Мухамов орқали қисқа муддатда ўрганиб чиқилиб, менинг фойдамга ижобий хал этилди. Натижада сотиб олинган ариларни сақлаб қолишга эришилди.
Менинг электрон мурожаатимни қабул қилиб, тез фурсатда ижобий бартараф этиб берганлари, шунингдек Ўзбекистонда мана шундай соҳани ташкил этиб, қўллаб-қувватлаётганликлари учун Президентимизга, истеъмолчилар ташкилотининг Республика даражасидаги барча раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Мана умумий қиймати 4 000 000 (тўрт миллион) сўм бўлган, оилам ва тадбиркорлигим учун зарур бўлган яшикларни менинг хеч қандай оворагарчиликларимсиз ўз вақтида уйимга келтириб беришди. Давлатимизда мана шундай халқ учун қайғурувчи ташкилотлар ва ўз вазифаларига муносиб, жонкуяр ходимлар қанчалик кўпайса, халқ улардан шунчалик миннатдор бўлади.

С.Рўзиев
Навоий вилояти

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin