Меҳр-мурувват тадбирлари Учкўприкда давом этди
Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қаттиқ кураш олиб борилмоқда. Одамларга меҳр-оқибат кўрсатиш, бир оғиз ширин сўз билан далда бўлиш, уларни ҳушёрликка чақириш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Ана шундай дамда Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Федерациянинг тумандаги мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларида ташкилланган таянч гуруҳи аъзоларига гигиена воситалари (инфекциядан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар)ни бепул тарқатишди.
– Бугунги синовли кунларда барчамиз шифокорлар тавсияларига ва карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, пандемияга қарши бирга курашишимиз лозим, – дейди Учкўприк тумани ИҲҲҚЖ ижро аппарати раиси Лазизжон Шодмонов. – Чунки муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек, бу таҳдидни фақатгина биргалашиб енга оламиз. Барчани бирдамликка чорлаймиз.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment