Истеъмолчи зиммасига нореал қарздорлик юкланган
Марғилон шаҳри Ёйилма маҳалласида яшовчи Т.А. Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликдан норозилигини маълум қилган ва масалага аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.
Истеъмолчи томонидан қўйилган масала Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти томонидан электр таъминоти корхонаси масъуллари иштирокида ўрганиб чиқилганда қуйидагилар маълум бўлди:
Хонадонга 2017 йилнинг 30 ноябрь кунида DDS 28 русумли бир фазали электр ҳисоблагич ўрнатилган. Муҳрлари жойида ва соз ҳолатда. Ўрганиш кунида ҳисоблагич кўрсатгичи 2273 кВт/соат.
Юқоридаги кўрсатгич ва истеъмолчининг абонент картаси асосида олиб борилган қайта ҳисоб-китоб ишлари унинг ҳақиқатда қарздорлиги 299 110 сўм 37 тийиндан иборатлигини кўрсатди. Натижада истеъмолчи зиммасидан 400 минг сўмдан ортиқроқ нореал қарздорликни соқит қилннишига эришилди.
Ўрганиш якунларига кўра, истеъмолчига бу ҳақда ёзма равишда маълум қилинди.
Аъзамхон Махаммадиев
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти ходими
Post Comment