Бешариқда истеъмол хавфсизлиги масалаларида ўрганиш ишлари ўтказилмоқда

Бешариқда истеъмол хавфсизлиги масалаларида ўрганиш ишлари ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмасининг алоҳида буйруғи асосида Бешариқ туманида аҳолининг истеъмол хавфсизлигини таъминланиши, коронавирус касаллигини (COVID-19 инфекцияси) тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганишдан ўтказилмоқда. Унга кўра, жорий йилнинг 25 июнь куни туман марказий деҳқон бозори, савдо ва хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш объектларида ва жамоат транспортларида карантин қоидаларига амал қилиниши, аҳоли томонидан ижтимоий масофага риоя этилиши, истеъмол хавфсизлигини таъминлаш боарсидаги ишлар билан танишилди. Ўз ўрнида, ўрганиш ишлари билан қамраб олинган ташкилотларда аҳоли ўртасида, интервью шаклида жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровнома ҳам ўтказиб борилмоқда.

Ўрганиш ишлари тизимли асосда давом эттирилмоқда.

 

Хамиджон Ахмедов

Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти раиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin