Таъминотдаги узилишлар сабаб жадвалдан четга чиқиш ҳолати келиб чиққан
Бешариқ туманилик Х.Султонов ўзи яшаётган ҳудудга суюлтирилган газ ўз вақтида жадвал асосида етказиб берилмаётганлиги хусусида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилганди.
Мурожаат асосида туман газ идорасида ўтказилган ўрганишлар ҳақиқатан ҳам суюлтирилган газ таъминотидаги узилишлар сабаб жадвалдан четга чиқиш ҳолати кузатилганлигини кўрсатди. Ўрганиш ишларини ўтказиш давомида ушбу муаммо бартараф этилиб, туман ҳудудларини суюлтирилган газ билан жадвал асосида таъминлаш йўлга қўйилди.
Бешариқ тумани газ таъминоти корхонаси раҳбарининг №146-рақамли жавоб хати билан, мурожаат асосида мазкур фуқаро Х.Султонов ҳамда у истиқомат қилаётган Юқори Товул ҳудуди аҳолиси хонадонлари тўлиқ суюлтирилган газ билан таъминланганлиги ҳам маълум қилинди.
Улуғбек Жўраев
Бешариқ тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment