Фуқаронинг солиқ тўловларидан юзага келган қарздорлигига аниқлик киритиб берилди
Қувасой шаҳар Пакана маҳалласида яшовчи Р.Алиева жорий йилнинг август ойи охирларида шаҳар жамиятига мурожаат қилиб, унга солиқ инспекциясидан ер ва мол-мулк солиғидан 600000 (олти юз минг) сўм қарздорлиги тўғрисида огоҳлантириш берилганлигини маълум қилиб, ўзининг бу борада имтиёзга эгалигини, солиқ тўловларидан бу даражада қарзи бўлмаслиги кераклигини айтиб, масалага аниқлик киритиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.
Мурожаат солиқ инспекцияси мутахассислари ҳамкорлигида, идоранинг компьютер базаси маълумотлари асосида, ўрганиб чиқилганда, фуқарога ногиронлиги бор шахс сифатида Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси томонидан берилган №187404-сонли ногиронлик муддатсиз берилган маълумотномаси, фуқаронинг ўзи томонидан солиқ идорасига вақтида тақдим қилиб берилмаганлиги оқибатида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган имтиёзлардан тўлақонли фойдалана олмай қолишига, натижада қарздорлик келиб чиқишига сабаб бўлганлиги маълум бўлди.
Солиқ идораси мутасаддиларининг амалий кўмаги билан мазкур маълумотнома компьютер базасига қайд қилиниши билан эса унинг зиммасидаги қарздорликни бартараф этилишига эришилди.
Қундузхон Закирова
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти бош мутахасиси
Post Comment