Маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилиши назоратга олинди
Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган Бешариқ тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи Б.Баходиров “Тоза ҳудуд” ташкилотига тўловни амлага оширган бўлишига қарамасдан, маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ишлари кечикаётганлиги масаласида норозлигини билдирган.
Мурожаат асосида ўтказилган ўрганишларда жорий йил октябрь ойи бошларида мурожаат эгаси яшайдиган ҳудуд бўйича маиший чиқиндиларни олиб кетиш борасида жадвалдан четга чиқиш ҳолатлари кузатилганлиги, натижада нафақат мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида, балки яна бир қатор маҳаллаларда шу каби ҳолатлар кузатилганлиги маълум бўлди.
Вазият юзасидан “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиалидан жадвалдан четга чиқиш ҳолатлари бўйича билдирилган эътирознинг ўринли эканлиги, ушбу ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларидан бири эса кўрсатилаётган хизматлар учун истеъмолчилардан тўловларнинг ўз вақтида келиб тушмаганлиги сабабидан корхонага қарашли транспорт воситаларига ишлатилган ёқилғи бўйича қарздорлик юзага келганлиги, лекин шунга қарамасдан фаолиятдаги мазкур камчилик бартараф этилиб, юқоридаги ҳудудларга ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари белгиланган график асосида тўлақонли хизматлар кўрсатилиши бўйича расмий жавоб олинди.
– Мурожаатим бўйича “Тоза ҳудуд” ташкилотидан ва Федерациянинг туман бўлимидан вакиллар келишди ва ўрганишлар ўтказишиб, бизга юзага келган вазият ва муаммолар, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятларимиз бўйича атрофлича тушунтиришлар беришди, – дейди ўрганиш натижалари бўйича туман жамиятига берган миннатдорчилик хатида Б.Баходиров, – Улар томонидан бундан буён маиший чиқиндилар ҳудуддан белгиланган график асосида ташиб кетилиши назоратга олинганлиги маълум қилинди. Ўрганиш натижалари бўйича эътирозим йўқ.
Улуғбек Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment