Бутунжаҳон сифат куни

Бутунжаҳон сифат куни

Бутунжаҳон сифат куни (англ. World Quality Day) – дунёнинг кўпгина мамлакатларида ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи пайшанбасида ўтказиладиган тадбирдир.

Ушбу куннинг ташаббускори БМТ кўмагида Европа сифат ташкилоти ҳисобланади.

Дунё жамоатчилиги бу кунни биринчи маротаба 1989 йилда нишонлаган.

Бутунжаҳон сифат кунини нишонлашдан мақсад маҳсулот ва хизматларнинг юқори сифатини аҳамиятини ошириш, шунингдек сифат муаммосига эътиборни қаратувчи фаолиятни фаоллаштиришдан иборатдир. Чунки товарларнинг нафақат одамлар ва атроф-муҳит учун хавфсизлиги, балки истеъмолчиларнинг талабларини қондира олиш даражаси ҳақида ҳам қайғуриш лозим.

Сифат муаммоси ривожланган давлатлар иқтисодиётида энг долзарб муаммолардан бири саналади. Ҳозирги шароитда сифат ҳар қандай корхонанинг, ҳар қандай соҳанинг, ва албатта ҳар қандай давлатнинг фаолиятидаги мувоффаққият калитидир.

 

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin