Муаммони ҳал этилиши замонавий кабель тортилишига боғлиқ

Муаммони ҳал этилиши замонавий кабель тортилишига боғлиқ

Барчамизга маълум, интернет тезлиги ва унинг сифати юзасидан фуқаролардан турли шакллардаги мурожаатлар бўлиб турибди. Қўқон шаҳрида яшовчи М.Шодмоновнинг мурожаати ҳам шу мазмунда.

Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган истеъмолчи “Uzonline” интернет провайдери хизматлари сифатидан норозилигини билдирган.
Мурожаатни ўрганиш давомида ҳолат жойига чиқиш йўли билан ўрганиб чиқилди, шунинг билан биргаликда Қўқон шаҳар телекоммуникациялар боғланмасидан мазкур масала юзасидан расмий жавоб ҳам олинди.
Ўрганишда маълум бўлишича, фуқаро истиқомат қиладиган ҳудуддаги ТПП русумидаги алоқа кабели маънан эскирган, оқибатда интернетни талаб даражасидаги тезликда ишлатишнинг имкони йўқ, алоқа хизматлари мижози яшаш ҳудудига яқин атрофига шиша толали кабелни тортиб келиш ишлари эса ниҳоясига етказилмоқда. Бир ой ичида мазкур йўналишдаги ишлар ниҳоясига етказилиши билан истеъмолчини ушба замонавий кабел линиясига улаш имконияти вужудга келади. Шундан сўнг интернет хизматлари сифатида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлади.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича истеъмолчига тушунтиришлар берилгач, у бошланган ишларни ниҳоясига етказилишини кутишга рози бўлди.
Мутахассислар муаммони бир ой ичида бартараф этилишига ваъда беришди. Умид қиламанки, шу вақт ичида муаммо ижобий ҳал этилади,дейди истеъмолчи М.Шодмонов ўрганиш ишлари якунида.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin