Тўлаб қўйилиши сўралган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳарнинг Ҳурлик кўчасида яшовчи Б. Абдухакимовнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатида фуқаро “Ҳудудгаз Фарғона” Қўқон филиали томонидан унинг хонадонига нисбатан 2 000 000 (икки миллион) сўм асоссиз қарздорлик ҳисоблаётганлигини маълум қилиб, масалага аниқлик киритилиб, унга амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.
Мурожаатни ўрганиш ишлари давомида мазкур масалада шаҳар газ таъминоти идорасига сўров хати билан мурожаат қилинди. Газ идорасининг 12.01.2021 йилдаги 33/139-04-02-сонли жавоб хатида келтирилишича, фуқаро хонадонига газ ҳисоблагич ускуна ўрнатилган. Хонадон вакиллари томонидан газ ҳисоблагич ускунаси кўрсткичлари бўйича охирги амалга оширилган тўлов 2020 йилнинг декабрь ойида бўлиб, 76 000 етмиш олти минг) сўмни ташкил қилган ва “Биллингаз” дастури қайд қилинган.
Натижада ўтказилган ўрганиш ва газ идорасининг расмий жавоб хати билан истеъмолчининг 2021 йил 1 январь ҳолатига табиий газ тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги, хонадон вакиллари ишлатилган табиий газ учун тўловларни ҳисоблагич кўрсаткчилари асосида амалга ошириб бораётганликлари маълум бўлди. Истеъмолчига бу ҳақда расмий равишда маълум қилинди.
Алишер Рахимов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment