Тарғибот ойлигида биз ҳам фаолмиз
Тизимимизда 25 январдан 25 февралга қадар ўтказилиб келинаётган тарғибот ойлиги доирасида Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати ходимлари ҳам ўз фаолликларини кўрсатмоқда. Тарғибот тадбирлари туманимиздаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда фуқаролар иштирокида ўтказилаётир.
Худди шундай тадбир туман Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумий ўрта таълим мактабида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди. Унда жамиятимиз мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, қабул қилинган хужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифаларни, шунингдек “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари мазмун-моҳияти тарғиб қилинди.
Ўз ўрнида мактаб ўқитувчилари томонидан истеъмолчилик соҳасида дуч келинаётган муаммо ва качиликлар борасидаги саволларга жавоблар қайтарилиб, муаммоларни бартараф этиш борасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Хуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment