Тарғибот ойлиги тадбирлари доирасида
Ёзевон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 4-умумтаълим мактаби жамоаси билан учрашув ташкилланди.
Тарғибот ойлиги доирасида ташкилланган мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, Мурожаатномадан келиб чиқувчи вазифалар, қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда нодавлат нотижорат ташкилотларини янада қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар, шунингдек “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавблар қайтарилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment