Истеъмолчи туман жамиятига миннатдорчилик хати ёзди
Бағдод туман жамияти мутахассисларининг Самандарак қишлоғида яшовчи Турсунали Зиятовнинг мурожаати асосида ўтказган ўрганишлари жараёнида “Дашт иссиқхоналари” ишлаб чиқариш кооператив фирмаси томонидан мурожаатда келтирилган муаммолар бартараф этилишига эришилди. Ўрганиш натижаларидан қониқиш ҳосил қилган фуқаро туман жамиятига миннатдорчилик хати ёзиб берди.
– Бағдод туман Бандликка кўмаклашиш ташкилоти томонидан менга амалий ёрдам кўрсатилиб, 3700000( уч миллион етти юз минг) сўмга, кредит асосида “Дашт иссиқхоналари” ишлаб чиқариш кооператив фирмаси хонадонимга 2020 йилнинг август ойида иссиқхона қуриб битказдириб берилганди. Кўп ўтмасдан бирин-кетин иссиқхонанинг айрим пайвандланган қисмлари бўшаб, том қисми батамом узилиб кетди. Иссиқхона ичидаги экинлар совуқда қолиб кетмаслиги учун иссиқхонани тиклатиш мақсадида кўп идора ва ташкилотларига бордим, бироқ кутилган натижага эриша олмадим. Сўнгра ушбу масаладаги муаммоларимни баён қилиб, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилдим. Муаммо ҳал бўлди. Бунинг учун туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу жамоага келгуси ишларида муваффақиятлар тилайман, – дейди истеъмолчи Т. Зиятов ўз миннатдорчилик хатида.
Дилором Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment