Бешариқда тарғибот ойлиги доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда
Маълумки, тизимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномаси мазмун-мохиятини аҳолининг кенг қатламларига етқазиш мақсадида Тарғибот ойлиги ўтказилмоқда.
Шу кунга қадар Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида бўлиниб, мазкур муассасаларнинг ишчи ходимларига Мурожаатнома билан белгилаб берилган вазифалар мазмун-мохияти юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда мактабгача таълим муассаса ходимларининг истеъмолчилик соҳасига оид саволларига жавоблар қайтариш баробарида, уларни мамлакатимизда фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга чақирилди.
Улуғбек Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment