Тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири ўтказилди
Бугун Федерациянинг Фарғона туман жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, жамиятда жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш ва унда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар туман Марказий поликлиникасида давом эттирилди.
Тадбирда Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси билан белгилаб берилган вазифалар, жумладан қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар, шунингдек “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Расмда тарғибот тадбиридан лавҳа.
Одилжон Жунайдуллаев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment