Ҳаётбахш дастур тарғиботи
Тизимда эълон қилинган тарғибот ойлиги доирасида Тошлоқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати ходимлари тумандаги Ахшакгузар маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла аҳли иштирокида тадбир ўтказдилар.
Унда маҳалла фаолларига Юртбошимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, олдинда турган режалар ва кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари мазмун-моҳияти маҳалла аҳлига тушинтирилди.
Шунинг билан биргаликда, туман жамиятимизга келиб тушаётган ариза ва мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда истеъмолчилик соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш йўл-йўриқлари бўйича ҳам фуқароларга батафсил тушинтиришлар бериб ўтилди. Фуқаролар томонидан берилган саволларга ўз ўрнида жавоблар қайтарилди.
Хуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment