Учкўприк туман жамияти тарғибот тадбирларини ўтказиш борасида етакчилардан бири бўлиб турибди
Тизим ташкилотлари ичида Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти тарғибот ойлиги тадбирларини ўтказиш бўйича етакчилардан бири бўлиб турибди.
Бугун туман жамияти масъуллари “Собиржон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, Мурожаатномада келиб чиққан ҳолда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни аҳолининг кенг қатламлари ўртасида кенг тарғиб қилиш йўналишида тарғибот тадбирини ўтказиш баробарида ҳудуддаги 12-умумтаълим мактабида ҳам бўлишди.
Тадбирларда Мурожаатнома мазмун-моҳияти юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашиш баробарида, Федерациянинг мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишлари юзасидан ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment