Тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда
Бағдод туманида тарғибот ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ўтказилиб борилаётган мазкур тарғибот тадбирларида аҳоли ўртасида ЎЗбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш назарда тутилган.
Сир эмас, юртимизда қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида бунга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежизга эмас, албатта. Фуқароларнинг, шунингдек уларнинг ҳоҳиш иродалари ва истаклари билан вужудга келган жамоат ташкилотларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли ортиб борар экан, бунинг жамият ҳаётида кузатилаётган айрим салбий ҳолатларнинг ҳам олди олинишига, уларнинг такрорланмаслигига мустаҳкам замин яратилади.
Бағдод туманининг Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, шунингдек 2-Бағдод қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари ўртасида ўтказилган учрашувларда ҳам юқоридаги масалаларда ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилиб, уларнинг бу борадаги таклифлари билан қизиқилди. Шунинг билан биргаликда тадбир иштирокчиларининг истеъмолчилик соҳасига оид саволларига тўлақонли жавоблар қайтарилди.
Расмда 2-Бағдод қишлоқ оилавий поликлиникасидаги тарғибот тадбиридан лавҳа.
Дилором Мирзаева
Бағдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment