Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини жонлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳи Сўхда бўлиб қайтди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Ахроржон Рахмоналиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сўх туманида бўлиб қайтди.
Ҳудудий бирлашма раиси тадбиркорларнинг Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокимига қилган мурожаатларини ўрганиш бўйича доимий ишчи гуруҳи аъзолари билан Сўх туманига оид мурожаатлар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказди. Мазкур масалалар ва истеъмолчилик соҳасига оид мурожаатлар юзасидан туман ҳокимлиги ва прокуратура масъул ходимлари билан учрашди.
Шунингдек, ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи томонидан тумандаги халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим тизими масъул ходимлари билан учрашувлар ташкилланди.
Учрашувларда Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг шу йил декабрь ойида Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасидан келиб чиқувчи вазифалар, ҳудудда жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш, давлат идораларининг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ролини ошириш масалаларида атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Тадбирлар доирасида мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши, бугунги ҳолати ва эртанги куни, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан аҳолини мазкур ижтимоий ҳаракатга кенг жалб қилиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштиркочиларининг соҳага оид саволларига жавоблар қайтарилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment