Устозлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда
Учкўприк туманида “Истеъмолчи ким?”, “Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” ва бошқа бир қатор мавзуларда ўтказилаётган тадбирлар билан таълим муассасалари жамоалари қамраб олинмоқда.
Тадбирларда амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид қонуности ҳужжатлари талаблари, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида эришилаётган натижалар юзасидан атрофлича маълумотлар бериш билан биргаликда, ўқитувчи устозларнинг истеъмолчилик соҳасига оид муаммолари билан қизиқилмоқда. Мавзуга оид саволларга жавоблар қайтарилмоқда.
Туман жамияти томонидан тадбирлар билан ҳудуддаги аксар таълим муассасаларини қамраб олиш режалаштирилган.
Расмда 20-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирдан лавҳа.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment